Тошкент аэропортида ногиронлиги бор шахслар ишга олинди

    Uzbekistan Airports компанияси ўзининг ижтимоий сиёсати доирасида илк бор саккиз нафар эшитишида ногиронлиги бор кишини иш билан таъминлади.

    Тошкент аэропортида илк бор эшитиш қобилияти чекланган саккиз нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади.

    Uzbekistan Airports компанияси ўзининг ижтимоий сиёсати доирасида илк бор саккиз нафар эшитишида ногиронлиги бор кишини иш билан таъминлади.

    Улар «Тошкент» аэропортида фаолият юритувчи Uzbekistan Airports Handling экспедиторлик компаниясининг аэропорт терминали хизматига юк аравачаси оператори сифатида ишга қабул қилинди.

    Аэропортда Ўзбекистон карлар жамияти раҳбари Гўзал Шодиева ва Авиация ишчилари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Улуғбек Назиров иштирокида янги ходимларни ишга қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Уларга касаба уюшма аъзоси гувоҳномалари топширилди.

    Ўзбекистон аэропортлари ва Карлар жамияти вакиллари фронтлайн персоналларни (йўловчилар билан бевосита ишловчи ходимлар), жумладан, йўловчи ташиш хизмати ходимлари ва ахборотни қўллаб-қувватлаш агентларини имо-ишора тилига ўқитишга келишиб олди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates