Хоразмдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклади

    Ижтимоий тармоқларда Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида она ва ўқитувчининг ўзаро келишмовчилиги акс этган хабарлар тарқатилиб жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 октябрь куни Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. (аёл) ўртасида зиддият келиб чиқиб, ўзаро уришиб кетган.

    Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га МЖтКнинг 41 (туҳмат) ва 52 (енгил тан жароҳати етказиш) моддалари 2-қисми, Г.Р.га нисбатан МЖтКнинг 52-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

    Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, жиноят иши тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ИИОга юборилган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates