Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида долзарб масалалар муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 28 июл 2021 1851

    Жорий йил 28 июлда Олий Мажлис юқори палатасининг ўн еттинчи ялпи мажлиси олдидан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда сенаторлар, Қўмита ҳузурида ташкил этилган Эксперт гуруҳи аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши назарда тутилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Шу жумладан, «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига урғу берилди.

    Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг 78 фоиз ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, MSK – 64 ер шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир бўлиши кузатилади. Шу сабабли мамлакатимиз аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш, масъул давлат органларининг бу борадаги ваколатларини белгилаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш, уларнинг оқибатларини бартараф этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд.

    Бугунги кунда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги муносабатлар 20 га яқин қонуности ҳужжатлар билан тарқоқ ҳолда тартибга солинади ва мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган барча тадбирлар қонунчиликда назарда тутилмаган. Республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар тўплами бугунги кунда яққол етишмайди.

    Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилди.

    Қонун билан давлат органлари, хусусан, Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фанлар Академияси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш борасидаги асосий вазифалари, сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектларнинг таснифи ҳамда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини текшириш ҳамда мониторинг қилиш тартиби белгиланяпти ва Сейсмик хавфсизликни таъминлаш объектлари аҳамиятига кўра 4 та тоифага бўлиняпти. Қолаверса, Қонун билан яна бир қатор янги тартиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланяпти.

    Мажлисда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шу каби офатлар олдини олиш, аҳолини хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ҳақида маълумот берилди.

    Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

    Қайд этилганидек, 2021 йилнинг 6 ойида содир этилган умумий жиноятларнинг 95,3 фоизи фош этилган, қидирувдаги 1 833 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 218 нафар шахс топилган.

    Қолаверса, республикамизда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ масалага алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 миллионга яқин, 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга кўп йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилгани, оқибатда 3 754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3 170 нафар фуқаро жароҳатлангани ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлгани, энг ачинарлиси, 2021 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 542 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 458 нафар бола жароҳатлангани ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлгани танқидий муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Шунингдек, мажлисда «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги ҳамда «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижроси ҳолати юзасидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига эътибор қаратилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates