Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий госпиталда ҳарбийлардан ташқари фуқаролар ҳам даволанса бўладими?

    АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев иштирокида ўтказилган брифингда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган саволларга жавоб қайтарилди:

    Савол: Мудофаа вазирлиги тизимида ишга туширилган замонавий ҳарбий госпиталда ҳарбийлардан ташқари фуқаролар ҳам даволанса бўладими?

    Жавоб: Шу йилнинг август ойида мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда аҳолига юқори технологик тиббий хизмат кўрсатишга асосланган ультразамонавий даволаш клиникаси барпо этилди.

    Мазкур клиникада ҳарбий хизматчилар билан бирга оддий фуқароларга ҳам пуллик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Клиникада бир вақтнинг ўзида 255 нафар беморни стационар даволаш ҳамда сутка давомида 50 нафардан ортиқ беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд.

    Клиника тиббиёт ривожланган (АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Швейцария, Испания ва Япония каби) хорижий давлатлардан 189 турдаги замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган.

    Савол: Мактабларда ўқувчилар аъзо бўлаётган “Ватан таянчи” ҳаракати қанақа ташкилот? Бу ҳаракат ёшларга қандай афзалликлар беради?

    Жавоб: Президентимизнинг 2022 йил 2 мартдаги қарори билан ташкил этилган “Ватан таянчи” – болалар ва ўсмирларнинг ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати бўлиб, унинг фаолияти ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш каби мақсадларга қаратилган.

    “Ватан таянчи” отряди аъзолигига умумтаълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари орасидан аъзо бўлиш истагини билдирган умумий 20 нафар ёшлар саралаб олинган.

    “Ватан таянчи” ҳаракати ёшларни келажакда мустаҳкам ҳунар ёки касб учун фундамент яратиб, кўникмаларини шакллантиради, шунингдек ҳаракатнинг тегишли тавсияномасига эга бўлган отряди аъзолари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар.

    Савол: Мудофаа вазирлиги тизимида очилган клиник госпиталда фуқароларни даволашга юртимизнинг ҳамда хорижлик тиббиёт мутахассислари жалб этилаётганини эшитдим. Асосан қайси давлатлардан тиббиёт мутахассислари келиб ишлаяпти?

    Жавоб: Госпиталь фаолиятига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг ижобий тажрибаларини ўзлаштириш мақсадида Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Хитой ва Россия каби ҳарбий тиббиёт бошқарув органлари билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.

    Унга кўра август ойида Туркиядан 10 нафар, Жанубий Кореядан 2 нафар мутахасисслар бир ой давомида келиб ишлаб кетишди. Сентябрь ойидан бошлаб 2 нафар Жанубий Корея, 6 нафар Ҳиндистон ҳамда 10 нафар Туркиянинг ҳарбий врачлари 1 ойдан 3 ойгача мазкур госпиталда ҳамкорликда фаолият олиб боришмоқда. Истиқболда Германия, Исроил, Покистон, Голландия ва бошқа тиббиёти ривожланган хорижий давлатлар мутахассислари ташрифи режалаштирилган.

    Савол: Фуқаролар сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга неча ёшгача чақирилади?

    Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 4 моддасига асосан тинчлик даврида саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган оралиқда чақирилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates