Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолисини огоҳлантирди

    Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди.

    Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.

    Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates