«Magic City»да махсус-тактик ўқув машқи ўтказилади

    Ушбу ўқув машқи ҳар йили режавий ўтказиладиган тадбир.

    Бугун, 22 июнь куни ФВВ раҳбарлигида ИИВ, МГ, ССВ ва бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳринида жойлашган «Magic city» истироҳат ва маданият боғида оммавий тадбирларни ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган зилзила, ёнғин, сувда чўкиш ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлар йўналишларида тўғри ҳаракат қилиш, оқибатларини қисқа вақтда бартараф этиш, одамларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилади.

    Таъкидланишича, ушбу ўқув машқи ҳар йили режавий ўтказиладиган тадбир.

    Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида мазкур ўқув машқларини ўтказиш давридаги амалий жараёнларга оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўради.