Шимолий Корея ядровий қарши ҳужумга ўтишга қаратилган биринчи кенг қамровли тактик машғулотларни ўтказди

    22 апрель куни КХДР 600 мм калибрли реактив тизимлардан фойдаланган ҳолда шартли ядровий қарши зарба бериш бўйича биринчи комплекс тактик машғулотларни ўтказди.

    Корея марказий ахборот агентлигининг хабар беришича, уларга мамлакат раҳбари Ким Чен Ин бошчилик қилган.

    Машғулотлар “максимал ядровий инқироз ҳолатида” ишга тушириладиган “Вулқонлар ҳақида огоҳлантириш” тизими ва ядровий қарши ҳужумга қўмондонлик тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотларини ўз ичига олган, шунингдек, ядро каллакларига имитация қилинган снарядлар ёрдамида миссияни амалда бажаришдан иборат.

    Қайд этилганидек, машғулотлар КХДРга қарши қарама-қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган душманлар учун огоҳлантириш бўлди. Корея марказий ахборот агентлигининг ҳисоботида таъкидланишича, Корея ярим оролидаги хавфсизлик душман кучларнинг доимий провокациялари туфайли таҳдид остида қолмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates