Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

    Ҳарбий 23 март 2021 1298

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шухрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.

    Шунингдек, Ш. Холмуҳаммедов Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Тайинловга қадар Шухрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шавкат Хусанбаевич Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates