Муфтий Нуриддин Холиқназаров видеосидан фойдаланилган фейк хабар тарқалмоқда

    Расмий муносабатда бу хабар ёлғон экани айтилиб, одамлардан огоҳ бўлиш сўралмоқда.

    “Фейсбук” ҳамда “Телеграм” ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов берилган фейк видеохабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда ИИВ Киберхавсизлик маркази хабар қилди.

    Маълум қилинишича, фейк хабарларни виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатмоқда. Унда мазкур “Телеграм” каналда пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради, дея таъкидланиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига 17 миллион сўм ваъда қилинади. Видеода муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг интервьюсига рус тилида фейк маълумотлар монтаж қилинган.

    Расмий муносабатда бу хабар ёлғон экани айтилиб, одамлардан огоҳ бўлиш сўралмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates