Мунчоқтепа топилмалари Наманган шаҳрига олиб келинди

    Фан 26 октябр 2024 231

    Қотирилган иккита икки тонналик некрополь ҳамда бешта сағана Наманган ўлкашунослик музейи ҳовлисида қуриладиган лабораторияда сақланади.

    Ахсикент археология парки ва Хитой Фанлар академияси Археология институти қўшма экспедицияси илмий изланишлари шу лабораторияда давом этади.

    Катта некрополларни бино ичига олиб кириш имконияти бўлмаганлиги сабабли 6х5 метр ўлчамдаги қурилмани барпо этилмоқда.

    Лабораторияни бунёд этиш ва жиҳозлаш учун Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра100 млн сўм атрофида маблағ талаб этилади.

    Ушбу объектга 28-30 октябрь кунлари Хитой Фанлар академияси Археология институти раҳбари бошчилигидаги делегация ташрифи кутилмоқда.

    Боб Фарғона водийсига шимоли-ғарбий томондан кираверишда барпо этилган илк шаҳарлардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам Поп водийнинг дарвозаси деб юритилади.

    Араб тарихчиси Табарий Фарғонанинг беш шаҳрини тилга олади: Хўжанд, Боб (Поп), Косон, Фарғона-Ахсикат, Қува.

    Археологик ўрганишлар Бобнинг қадимий ёдгорликлари- Баландтепа, Мунчоқтепа ва Қирқхужра ёдгорликларида олиб борилган.

    Боб Сирдарёнинг ўнг қирғоғи бўйлаб милоддан аввалги VI -V асрларда 10 гектардан зиёдроқ жойда қурилган ва милодий эранинг IV асрини охиригача фаолият кўрсатган Қирқхужра ёдгорлиги ўрнида бўлган.

    1987 йили Ахсикент археологик комплекс экспедицияси молиявий кўмаги билан 1994 йилгача Қирқхужра, Баландтепа ва Мунчоқтепада археологик қазишма ишлари бўлиб ўтади.

    Баландтепада 5 та қазишма ва бир нечта стратиграфик шурфлари солинди. Тадқиқот натижасига кўра 3 босқичли қурилиш даври аниқланди, кўплаб сопол буюмлари ва хумдон топилди.

    Топилган сопол идишлар технологик белгиларига қараб иккига бўлинади: кулолчилик чархида ва қўлда ёпма усулда ясалган идишлар. Кулолчилик чархида ясалган сопол идишларнинг лойи тоза ва улар хумдонда бир маромда пиширилган.

    Шунингдек Баландтепадан шимол ва ғарбдаги худуд рабод (ёки ташқи шаҳар) маҳаллий аҳоли томонидан Мунчоқтепа – Айртом, Темирқасмоқтепа деб ҳам юритилади.

    Мунчоқтепа шартли равишда I, II деб номланди. Мунчоқтепа I қабристонида 14 та якка тартибда кўмилган қабрлар ўрганилди.

    Улардан 9 таси оддий гўр ва 5 таси ёрма гўр (айвонли лаҳад). Мунчоқтепа II қабристонидан кўплаб ер ости сағана ва 18 та қамиш тобут аниқланди.

    Очилган қабрлар ичидан сопол буюмлар, ўқдон унинг ичида бир неча ўқлари, мева данаклари, пахта кўсаклари, мато қолдиқлари, ёнғоқ пўчоқлари ва ёғоч қин(пайонак)га солинган темир пичоқ, данаклардан қилинган мунчоқлар, ва жуда кўплаб рангли (кўк, ҳаворанг, сариқ) ва катта-кичик мунчоқлар сочилган ҳолатда топилди.

    Мунчоқтепа қабрларини ўзидан 7000 дан ортиқ мунчоқлар тўпланди. Агарда шу атрофдан йиғилганларини ҳам қўшсақ, уларнинг сони 10.000 дан ортади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates