Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди

    Наманган вилоятидаги 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган Ахсикент ёдгорлигида қадимий бир қанча топилмалар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

    Қайд этилишича, археологлар траншея қазиш жараёнида кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдилар. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинди. Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12 поғонаси очилди.

    Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келди. Тахминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак, дастлабки топилган катта йўлга боғланади.

    Қизиқарли томони барча йўлаклар бутун, арксимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан бунёд этилган.

    Ҳозирда италянча дея таърифланган раковина, ерости, пол ости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024 йилги қазувлар жараёнида топилди.

    - Бу объектнинг устини октябрь ойида узил-кесил ёпишимиз керак. Агар қурувчилар бунга улгуришмаса, яна тупроқ ташлаб консервация қилишимизга тўғри келади. Объект ўта ноёб, — дейди Ахсикент экспедицияси раҳбари, профессор Абдулҳамид Анорбоев.

    Ҳозирда музейлаштирилаётган қисмлар қуйидагилардан иборат:

    1. XVIII қазув объекти — 10-12 асрларда фаолият юритган ер ости сув иншоотининг кузатув пункти, биринчи шаҳристоннинг 13 асрнинг бошларига оид Хоразмшоҳлар даврида қурилган мудофаа девори ва турар жой қолдиқлари
    2. XI қазув объекти — 11-12 асрларга оид пишиқ ғиштдан қурилган гумбазли тагхона ва маҳобатли турар жой қолдиқлари, Фарғона водийсида илк бор топилган қорахонийлар даври деворий расм намуналари ҳамда юқорида қайд этилган ерости иншоотлари ва нодир қурилмалар мавжуд
    3. XIX қазув объекти — шаҳарнинг эрамиздан аввалги 3-1 асрларида қурилган маҳобатли мудофаа деворлари ва ерости сув йўли
    4. XXIV қазув объекти — 11-12 асрларга оид маҳобатли турар жой қолдиқлари аниқланган.

    Тез орада 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида National Geographic ҳужжатли фильм суратга олади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates