Наманганда 75 дона уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

    Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Поп туманида тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувида бўлган енгил автотранспорт воситаси Поп туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 450 млн. сўмлик 2 турдаги 75 дона (Samsung S24 Ultrа, Samsung А35) уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates