ИССВ делегацияси Урумчи ва Пекинда муваффақиятли музокаралар олиб борди

    Декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Наманган вилояти туман ва вилоят ҳокимликлари вакилларидан иборат делегация Шинжон-Уйғур Автоном республикаси ва Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

    Ташриф Наманган вилоятидаги лойиҳаларга тўғридан-тўғри Хитой сармоясини жалб этиш бўйича инвесторлар билан бевосита музокаралар олиб бориш мақсадида ташкил этилди.

    Ташриф доирасида Шинжон-Уйғур автоном республикасининг Фулонг ва Урумчи шаҳарлари ҳамда Пекин шаҳрида Хитойнинг «Hunan Zhongwei Group», «Fulong Four Season», «Xinjiang Tianshan», «Jinmo Camel Biotechnology», «BJ Supply Chain Managament», «Shaoxing Zhonglu», «Yang Yexuan Wantai», «Shenzhen Decoration Group», «New Energy Agriculture», «Zhuanghuayiliao», «GCL Group», «China Gansu International Economic and Technical Cooperation Co», «Sichuan Commercial Investment Group» ва бошқа йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилиб, Наманган вилоятида лойиҳавий ташаббусларни амалга оширишнинг амалий тафсилотлари муҳокама этилди.

    Хитой компаниялари вакилларига Ўзбекистонда тадбиркорларнинг қулай фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёз ва преференсиялар, инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик кафолатлари тақдим этилди. Хитой компаниялари вакиллари мамлакатимиздаги ишбилармонлик муҳитини юқори баҳолаб, Ўзбекистоннинг Хитой ишбилармон доираларида сармоя киритиш учун энг ишончли йўналишлардан бири сифатида машҳурлигини таъкидладилар.

    Музокаралар чоғида туризм, тиббиёт ва инфратузилмани ривожлантириш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, чорвачилик, автомобилсозлик, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, қуёш ва шамол электр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Вазирлик хитойлик ҳамкорларга лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларида тўлиқ ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

    Шунингдек, ташриф доирасида 6 декабрда Пекин шаҳрида Хитойнинг 20 дан ортиқ йирик компаниялари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди. Хитой томони тақдим этилган лойиҳаларга катта қизиқиш билдирди. B2B форматида бўлиб ўтган музокараларда жойларда лойиҳаларни батафсил ишлаб чиқиш бўйича навбатдаги тадбирлар келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates