Муқаддам судланган 20-25 ёшдаги йигитлар мактаб ҳудудига бемақсад киришга уринди

    Миллий гвардия республикамиз бўйича мактабларга бегоналар киришининг олди олинаётганини маълум қилди.

    Мактабларда ўқувчи ва ўқитувчиларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган қоровулларнинг янги иш тизими бўйича бир нафар қоровул кундузги вақтда ҳам хизмат олиб борадиган бўлди. Бу ўз навбатида, мактаб худудига бегоналар киришини олдини олади, кириш-чиқиш ва ички тартибни назорат қилади.

    Қоровуллик лавозимлари босчиқма-босқич ҳарбий хизматни ўтаган ёш кадрлар билан тўлдирилмоқда.

    Бир сўз билан айтганда ҳар бир мактаб қулф-калитли бўлди, дейилади хабарда.

    Ушбу тизим ўз самарасини кўрсатиб сўнги ҳафтани ўзида республикамиз бўйича 6 та ҳолатда мактабларга бегоналар киришининг олди олинди.

    - Сирдарёда, сохта гувоҳнома ва ходим формасини кийиб олган шахснинг мактабга киришга уринганлиги;

    - Тошкент вилоятида юқори синф ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашувига ташқаридан келган фуқароларнинг аралашуви;

    - Қорақолпоғистон Республикасида фуқаро турмуш ўртоғи ишлайдиган мактабга маст ҳолда болта билан келганлиги;

    - Қўқон шаҳрида муқаддам судланган 20-25 ёшдаги йигитлар мактаб ҳудудига бемақсад киришга урунганлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

    Юқорида қайд этилган барча холатлар бўйича айбдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилши таъминланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates