Ҳужайраларни “назорат қиладиган” микророботлар ихтиро қилинди

    Мюнхен техника университети олимлари ҳужайралар орасида ҳаракатлана оладиган ва уларнинг фаолиятини “назорат қила оладиган” дунёдаги биринчи микророботларни ишлаб чиқди.

    TACSI микроботлари думалоқ шаклга эга бўлиб, қалинлиги 30 микрометрга тенг бўлган инсон сочининг ярмига тенг. Лазер ёрдамида бошқариладиган бундай роботлар ҳароратни ўзгартириш орқали ҳужайраларни рағбатлантириб, уларнинг ичига ўтиб кетиши мумкин.

    Микроботларни ишлаб чиқариш “микросуюқлик чиплари”га асосланган.

    Тажрибалар давомида TACSI микроботлари инфрақизил лазерли иситиш ёрдамида буйрак ҳужайраларига йўналтирилди. Маълум бўлишича, ҳужайраларнинг ион каналлари маълум ҳароратларда очилади, масалан, кальцийнинг ҳужайраларга киришига имкон беради. Иссиқлик стимуляцияси яраларни даволаш ёки юқори ҳароратда нобуд бўладиган саратон ҳужайралари билан курашиш учун ишлатилиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates