Ш.Темирбоев транспорт воситасини 27.12.2019 йилга қадар Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш керак бўлсада, белгиланган муддатда транспорт воситасини Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмаганлиги натижасида унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Андижон шаҳар Маъмурий судида 25.12.2020 йилда маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, суд томонидан “HAMMER H1” русумли транспорт воситаси давлат фойдасига мусодара қилинган.
Суднинг мазкур қарорига асосан Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қибул қилиниб, транспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилган.
Ўтказилган онлайн савдолар натижасига кўра транспорт воситаси 301 млн. 158 минг сўмга сотилиб, савдодан келиб тушган пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилди.