Мустақиллик байрами кунлари авиачипталарга чегирмалар бўлади

    Миллий авиаташувчининг маълум қилишича, чегирмалар 1 сентябрдан 3 сентябргача амал қилади.

    Ўзбекистон давлат мустақилликлигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси барча ички йўналишлар бўйича тарифлар нархига 50 фоиз чегирма тақдим этади.

    Миллий авиаташувчининг маълум қилишича, чегирмалар 1 сентябрдан 3 сентябргача амал қилади.

    Шуни ҳам айтиўш керакки, имтиёзлар Let L-410 томонидан амалга ошириладиган ҳаво қатновларига татбиқ этилмайди.

    "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси янги йил совғаси сифатида 2022 йил 31 декабрдан 2023 йил 10 январгача бўлган харид даврида ҳам йўловчиларга барча йўналишларда 10 фоизлик чегирма тақдим этган эди.