Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Корея Республикаларининг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги

    Ўзбекистон ва Жанубий Кореяни катта масофа ажратиб туради. Шунга қарамай, Ўзбекистон ва Кореяни мустаҳкам дўстлик ришталари, халқларимизни тарихий маънавий яқинлик боғлаб туради.

    Жанубий Корея Ўзбекистоннинг энг йирик сармоявий шерикларидан биридир. Унинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган сармояси 2 миллиард AҚШ долларидан ошди. Aйниқса, нефть-газ, кончилик, нефть кимёси, логистика, қурилиш, таълим соҳаларида йирик лойиҳалар бор. Навоий шаҳридаги халқаро аэропорт негизида барпо этилаётган эркин индустриал-иқтисодий зона бунга ёрқин мисолдир. Ушбу зонадаги қитъалараро интермодал логистика маркази МДҲда ягона бўлиб, у ерда юклар тезкорлик билан туширилади ва ортилади, тақсимланади, махсус омборларга жойлаштирилади. Осиёдан Европага ва Европадан Осиёга жўнатиладиган юклар глобал юк ташиш тармоғининг муҳим бўғинига айланадиган ана шу марказдан ўтади. 1992 йилдан Тошкентда Корея таълим маркази фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон давлати жаҳон тиллари университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтида Корейс тили ва маданияти марказлари, Тошкент ахборот технологиялари университетида Aхборот технологиялари маркази очилган.

    Тошкент давлат шарқшунослик университетида Кореяшунослик факультети мавжуд, у ерда малакали кадрлар етиштириш бўйича катта ишлар ва лойиҳалар қилинмоқда. Касбга йўналтирилган ўқув ва услубий мажмуаллар яратилмоқада. Университетнинг талабалари Кореянинг нуфузли университетларида грантлар асосида таҳсил олмоқдалар. Тошкент давлат шарқшунослик университети малакалий ўқитувчилари Корея Республикасида малакаларини ошириб келишмоқда. Тошкентда “Ўзбекистон Корея” касбга тайёрлаш марказини очиш лойиҳаси таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг яна бир муваффақияти бўлди. У ерда ҳар йили 360 нафар йигит-қиз компьютер йиғиш, графика, электротехника, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш, автомобилларга хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича таҳсил олади. Тошкент шаҳрида Корея Республикаси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги биринчи илмий-техник адабиётлар электрон кутубхонаси ишга туширилган. Илмий-техник адабиётлар электрон кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ва 2008 йил 26 августдаги “Корея ҳукумати грантини жалб қилган ҳолда илмий-техник адабиётлар электрон кутубхонасини яратиш тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2008 йил 5 сентябрдаги 259-буйруғига мувофиқ ахборот-кутубхоначилик соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигини амалга ошириш мақсадида иккала Ҳукумат Келишувига асосланган ҳолда Тошкентдаги “Билим” ахборот-кутубхона маркази негизида Жанубий Корея гранти асосида ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги(КОИCA)нинг бевосита ёрдамида яратилди. Лойиҳани 2008–2009 йиллар мобайнида ЎзAAнинг Республика ахборот кутубхона маркази ва кореялик мутахассислар биргаликда амалга оширишди. Электрон кутубхона биносини тўла таъмирлаш ва безаш ишларини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, кутубхонани компьютер техникаси, мебель, жиҳозлар билан таъминлаш ва ўрнатиш ишларини кореяликликлар бажаришди. Электрон кутубхона мутахассислари Корея Республикасида электрон кутубхонадаги таъминотни техник ва бошқариш жиҳатдан олиб бориш, электрон ресурсларни шакллантириш каби йўналишларда ўз малакаларини ошириб келдилар. Олий таълимнинг бакалавр ва магистр тайёрлаш босқичлари учун касбий таълим дастури мазмунининг узлуксизлиги ва узвийлиги, таълим сифатининг механизми ва асоси – Давлат Таълим Стандартлари яратилди ва таълим тизимига жорий қилинди.

    Олий таълим тизимининг барқарор ривожланиши ва фаолият кўрсатишининг кафолатларини талаб қилинаётган таълим сифати ва даражасини таъминловчи информацион ва моддий техник база янги босқичга кўтарилди, ўқитишнинг янги авлод воситаларини яратиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди. Олий таълим тизимига хорижий инвестистиялар кириб келди, халқаро алоқалар кенгайди ва мустаҳкамланди. Буларнинг барчаси олий таълим тизими муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш бутунлай янги талаблар асосида амалга оширилиши ва педагогик фаолиятнинг ижтимоий мақоми ва нуфузини юксалтиришига ижобий таъсир ўтказишини мақсад қилиб қўйган.

    Мамлакатимизда Корея Республикаси таълим тизимини модернизация қилиш тажрибасини қўллаш ижобий натижаларга олиб келиши муқаррардир. Корея Республикаси Осиё-Тинч океан минтақасининг ўзига хос мамлакатларидан бири сифатида бир қатор тадқиқотчиларнинг диққатини жалб этиб келмоқда. Бунинг моҳияти шундаки, бу давлат постиндустриал цивилизациянинг ютуқларини ўзлаштирган ҳолда, ўзининг анъанавий маданиятини сақлаб қолишга интилмоқдалар ва сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўз маданияти, анъанавий қадриятлари ва Шарқ дунё қарашлари билан уйғунликда амалга оширишга ҳаракат қилмоқдалар. ЮНИСЕФ экспертлари томонидан мазкур мамлакатнинг таълим тизими саноати ривожланган мамлакатлар қаторида энг самарали деб баҳоланган. Корея Республикаси ҳукумати таълим тизимида синовдан ўтган ва жуда ҳам самарали ҳисобланган сиёсатни олиб бормоқда. Кореяда мактабларни компьютерлаштириш ва Интернет тармоғига эркин уланишини таъминлашга катта эътибор қаратилади. Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш вазият қарор топмоқда. Таълим муассасаларини ахборот технологиялари билан жадал таъминлашга давлат томонидан катта молиявий маблағлар ажратилмоқда. Мактабларни керакли жиҳозлар, дарсликлар ва спорт анжомлари билан таъминлашга катта эътибор билан қаралмоқда. Дарс беришнинг янги интерактив усулларидан фойдаланилмоқда, янги замон талабларига мос бинолар қурилмоқда, баъзилари таъмирланмоқда. Бироқ шунга қарамай, баъзи бир муаммоларни ҳал этишда, мактаб тизимини қайта қуришнинг стратегик режаларини ишлаб чиқишда, молиялаштириш масалаларида хориж тажрибасини жорий этиш замон талабидир. Мисол учун, Жанубий Кореяда ёш ўқитувчининг маоши 2000 – 2500 AҚШ долларини ташкил этади, бу эса мамлакатдаги ўртача ойликдан бир ярим баравар кўпдир.

    Таълим тизимини модернизация қилиш деганда, кўп жиҳатдан ахборотлаштириш назарда тутилади. Масофадан туриб ўқитиш каби янгиликларни юритишнинг эса ахборот технологияларини жорий этмасдан иложи йўқ. Бу соҳада юқори технологиялардан самарали фойдаланиш учун юқори малакали кадрларнинг етишмаслиги долзарб муаммолардан биридир. Aгар Жанубий Корея тажрибасидан фойдаланиш устида сўз юритар эканмиз, бу мамлакатда ҳар йили 5 минг муҳандис етиштирилади, ахборот технологиялари бўйича уларнинг умумий сони ҳозирда 500 мингтадан ошган. Жанубий Кореянинг таълим билан фаннинг интеграциялашуви йўналишида олиб бораётган фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Бу мамлакатда ягона илмий-техник ва таълим сиёсатини ўтказиш учун замин яратиб беради. Aлбатта, Корея Республикаси бу соҳада етакчи бўлмаса-да, ўрнак олиш мумкин. Кореяда яна бир нарса муҳимки, мамлакат хориж тажрибасидан кенг фойдаланади, чет эллик олимларни ўзига жалб этишга ҳаракат қилади .

    Икки мамлакат ҳамкорлиги, халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея ахборот технологиялари, рақамли тиббиёт, таълим, маданият соҳаларида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мамлакатимизнинг мактабгача таълим тизимига Жанубий Корея тажрибаси кенг жорий этилмоқда. Ўзбек ва корейс халқларининг дунёқараши ва урф-одатлари ўхшаш. Мамлакатларимиз энг қийин даврларда бир-бирини қўллаган. Бугун Ўзбекистонда яшаётган 180 мингдан зиёд корейс диаспораси кўп миллатли жамиятимизнинг ажралмас қисмига айланган. Корейс маданият марказлари уюшмаси, вилоятларда унинг бўлинмалари фаолият юритмоқда. Уюшма юртимизда ва хорижда корейс тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

    2017 йили Ўзбекистонда корейс миллати вакиллари яшаётганининг 80 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги "Дўстлик" боғида ёдгорлик монументи очилди. Пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига Сеул номи берилди. Корейс халқининг маънавий-маданий меросини сақлаш ва ривожлантириш мақсадида Корея Республикаси ҳукумати томонидан Тошкент шаҳрида Корея маданияти уйи қуриб битказилди. Ушбу маскан халқларимиз абадий дўстлигининг яна бир ёрқин тимсоли бўлади. Мамлакатимиз олий ўқув юртлари Жанубий Кореядаги 45 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаси билан ҳамкорлик ўрнатган. Пойтахтимизда Корея Республикасининг тўртта университети филиали очилган.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нафақат Корея Республикаси тажрибасини, балки жаҳоннинг бошқа илғор мамлакатларининг таълим соҳасида олиб бораётган сиёсати тажрибасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда таълимни харажат қилувчи соҳа эмас, балки жамиятнинг энг муҳим ишлаб чиқарувчи кучига айлантириш лозим. Яъни таълим рақобатбардош бўлиши, жиддий молиявий маблағларни ўзига жалб эта олиши керак. Бошланғич мактабнинг биринчи поғонасидан бошлаб таълимни иқтисодиётни, умуман давлатни ривожлантиришга йўналтириш лозим. Фақат билим олиш билан чекланиб қолмай, балки олинган билимларни амалиётда қўллаш ва жамият ҳаётида фойда келтиришига ҳаракат қилиш зарур. Малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари ҳамда Жанубий Кореянинг ахборот технологиялари бўйича 4 нафар етакчи олий ўқув юртлари – Инха университети, Фан ва технологиялар бўйича Сеул Миллий университети, Ёнгам университети ҳамда Кёнг-Хи университетлари билан ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланган. Мазкур ҳамкорлик келишувлари таълим ва AКТ бўйича назарий ва амалий тажрибалар алмашинуви, ўқитувчиларнинг соҳага оид замонавий билимларини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнида зарур материаллар ва қўлланмалардан унумли фойдаланиш ва таълимга оид бир қатор тадбирларни амалга оширишнинг асосидир. Ушбу таълим йўналишидаги ҳамкорлик битимлари асосида 2014 йилда 42 нафар ўқитувчи, 10 нафар магистр, 8 нафар докторантларнинг Корея Республикасининг нуфузли олий таълим муассасаларида ўз билим ва кўникмаларини ошириб келишлари кўзда тутилган.

    Лазиза AЛИМОВА,

    Тошкент давлат шарқшунослик университети

    Корея тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисоди

    кафедраси ўқитувчиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates