Мутахассис вазн йўқотиш учун тўғри нонуштанинг учта идеал вариантини келтирди

    Фитнесс мураббийи Аарон Браун ортиқча вазнни йўқотишга ёрдам берадиган нонуштанинг учта вариантини номлади, дея хабар беради Express нашри.

    Мутахассис фикрига кўра, мазали ва тўйимли нонушта орқали кунлик калория истеъмолининг ярмини ўзлаштириш мумкин. Энг яхши вариант сут, парранда ва мол гўшти, оқ балиқ ҳамда денгиз маҳсулотлари ҳисобланади. Мураббийнинг таъкидлашича, оқсилга бой ёғсиз овқатлар очликни яхшироқ ва тезроқ қондиради.

    Нонушта пайтида оқсил ва клечаткага бой овқатларни истеъмол қилиш мумкин: тухум, қизил балиқ, мева ва сабзавотлар.

    Тонгги нонуштанинг учинчи варианти эса тухум, авокадо, ёғли балиқ, исмалоқ, қўзиқорин ва сабзавотларни ўз ичига олиши керак.

    Браун тадқиқот маълумотларини келтираркан, овқатланишнинг катта қисмини тонгги нонуштада амалга ошириш вазн йўқотишга ёрдам беришини таъкидлади. Нонушта учун кунлик калория миқдорининг 50 фоиз, тушликда 30 фоиз ва кечки овқатда 20 фоизини истеъмол қилган тажриба иштирокчилари 12 ҳафта ичида 9 кг вазн йўқотишди. Тушликда кўп овқат ейишни афзал кўрганлар атиги 3,5 килограмм вазн ташлашди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates