«MyID» тизими Президент мактаблари кириш имтиҳонларида синовдан ўтказилди

    Рақамлаштириш 3 август 2021 932

    «MyID» — рақамли идентификация қилиш тизими Президент мактаблари кириш имтиҳонларида синовдан муваффақиятли ўтмоқда, деб хабар берди АКТ вазирлиги.

    Қайд этилишича, «MyID» — рақамли идентификация қилиш тизими, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ва илғор хорижий тажриба асосида UZINFOCOM Ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган.

    Тизим ишлаш жараёнида номзоднинг юз томонидан аризада кўрсатилган фотосурат билан қиёсий аутентификация ўтказилмоқда. Бу эса номзодларни алмаштириш ҳолатларини ва ҳужжатларни текшириш бўйича кўп вақтни тежаш имконини берди. Мазкур тизим ёрдамида юз мингга яқин номзоднинг маълумотлари қайта ишланди.

    Таъкидланишича, «MyID» тизими муваффақиятли равишда банк соҳасида фойдаланилмоқда. Ҳозирги кунда тизимда 40 мингдан ортиқ фойдаланувчи рўйхатга олинган. Синов даврида (жорий йилнинг май-июл ойларида) тизим орқали 86,8 мингдан ортиқ сўровномалар қайта ишланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates