Наманган аэропортини халқаро транзит “хаб”ига айлантирилиш кўзда тутилмоқда

    Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Сергей Краснов бошчилигидаги Россиянинг йирик “Аэропорты Регионов” ҳолдинги вакилларини қабул қилди.

    Учрашувда реконструкция ва модернизация қилиш орқали Наманган халқаро аэропортини ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Аэропорты Регионов” ҳолдингининг бу жараёнда иштироки имкониятлари муҳокама қилинди.

    Водий вилоятлари ҳамда қўшни мамлакатлар чегарадош вилоятлари аҳолиси сонини ҳисобга олганда, Наманган халқаро аэропортини янада кенгайтириш ҳамда модернизация қилиш истиқболли лойиҳа экани қайд этилди.

    Келгусида Наманган аэропортини Европа ва Осиё ўртасида халқаро транзит “хаб”ига айлантириш, қўшимча карго терминали барпо этиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш имкониятлари юқори баҳоланди. Водий вилоятлари учун ягона йирик халқаро аэропорт қуриш лойиҳаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    “Аэропорты Регионов” ҳолдинги томонидан Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган, ўрта масофага мўлжалланган Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпанияни Наманган аэропортида жойлаштириш бўйича ўзаро позиция ишлаб чиқилади.

    Россиянинг Ростов, Екатеринбург, Нижний Новгород, Самара, Саратов, Тобольск, Новий Уренгой ва Петропавловск-Камчатск шаҳарларидаги халқаро аэропортларни комплекс ривожлантириш дастури орқали ўз инвестициялари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида модернизациясини амалга ошириб, бошқариб келаётган “Аэропорты Регионов” ҳолдинги бугунги кунда ушбу аэропортларда йиллик 16 миллион йўловчига хизмат кўрсатади.

    “Аэропорты Регионов” ҳолдинги шунингдек “Новапорт Ҳолдинг” билан ҳамкорликда Россиядаги кичик ҳудудий аэропортларни ривожлантиришга йўналтирилган “Аэропорты Большой Страны” лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа ҳозирда 6 та аэропортни ўзида жамлаб, йиллик 2,6 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш даражасига етган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates