Бу ҳақда Чуст туман ҳокимлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, юзага келган носозлик сабаб, аттракцион дарахт шохига урилиши оқибатида 3-киши енгил тан жароҳати олиб, 1-нафар фуқаро оёқ сон суяги синиши натижасида тез ёрдам бўлимига олиб борилган.
Беморларга Тез ёрдам кўрсатилган ва ўша кунни ўзида барчаларига жавоб берилган.
Айни дамда Реанимация бўлимида оғир аҳволда экан деб айтилган хабарлар асоссиз.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан ва айрим канал ходимлари асоссиз ва ёлғон маълумот тарқатиб оммани ваҳимага солмасликлари сўраймиз, — дейилади хабарда.