Наманган делегацияси Екатеринбургда

    Бизнес 7 июл 2021 908

    Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси ИННОПРОМ Халқаро кўргазмаси доирасида Россия Федерациясининг бир қатор расмий доира вакиллари билан музокаралар олиб боришни давом эттиряпти.

    Хусусан, Россия Федерациясининг Пермь ҳамда Наманган вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, Пермь вилояти вакилларининг Наманган вилоятига жорий йилнинг октябрь ойида ташрифлари юзасидан келишувларга эришилди.

    Шунингдек, Россия Федерациясининг Краснодар вилояти вакиллари билан ўтказилган музокараларда Краснодар вилоятида енгил саноатни маҳаллийлаштириш ҳамда Наманган вилоятида мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

    Бундан ташқари, «Arnest» акционерлик жамияти томонидан «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонасида тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.

    Делегациянинг Екатеринбург шаҳрига ташрифи давом этади, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates