Наманган: Мингбулоқ туманига ҳоким тайинланди

    Наманган вилояти ҳокимининг қарорига асосан Мансуров Ахрор Ахмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

    Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 7 август куни халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

    Унда депутатлар томонидан Наманган вилояти ҳокимининг Мансуров Аҳрор Аҳмадалиевични Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулланиб, Мансуров Ахрор Ахмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

    Меҳнат фаолияти давомида у Наманган вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда, Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори, вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

    Тайинловга қадар у Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates