Наманган муҳандислик-технология институтида ташкил этилган пресс-тур доирасида медиа-марказ очилди

    Маълумот ўрнида, бугунги кунда мазкур олий таълим муассасасида 6 минг нафардан ортиқ талаба 14 та мутахассислик йўналишлари бўйича профессионал таҳсил олишмоқда. Медиа-тур давомида журналистларга талабалар учун институтда яратилган шароитлар намойиш этилди. 

    Таъкидлаш керакки, шу вақтга қадар институт талабалар турар-жойида 400 нафар талаба истиқомат қиларди. Янги ўқув йилидан эътиборан талабалар турар-жойи 600 нафар талабага хизмат кўрсатиб, ўз қувватини 20 фоизга оширади. Ҳар бир хона жами 3 нафар талабани ўз бағрига олади. Ётоқ ўринларининг биттаси икки қават, иккинчиси эса бир қаватдан иборат.

    Замонавий лаборатория биносида институт олимлари томонидан яратилган либослар кўргазмаси йўлга қўйилди. Aйниқса, йиғилганлар эътиборини янгилик сифатида «смарт кийим» тортди. Унинг аҳамиятли томони, ёзда муздек, қишда иссиқ ҳароратни ушлаб тура олади.

    Тадбирнинг кульминацион нуқтасида институт ахборот хизмати фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида замонавий «Медиа марказ»нинг очилиш маросими уюштирилди. Рамзий тасма кесилиб, соҳа раҳбарлари янги ижодий лаборатория ишига омад тилашди, мултимедиа воситалари билан жиҳозланган хона билан танишдилар.

    Медиа-турнинг иккинчи қисмида Наманган муҳандислик-технология институти фаолияти самарадорлиги, халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи, қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди.

    Маъмуржон ЭРГАШЕВ,
    Наманган муҳандислик-технология институти ахборот хизмати раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates