Наманган муҳандислик-технология институтида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

    Мамлакатимизда 19 январ 2021 1659

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали томонидан жойларда соҳалар бўйича давлат бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

    Шундай тадбирлардан бири Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Наманган муҳандислик-технология институтида вилоятдаги қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган бошқарув органларининг раҳбарлари, йирик кластерлар ҳамда соҳага тааллуқли тадбиркорлар вакиллари иштирокида ташкил этилди.

    Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари Шуҳратжон Тўхтабоев сўзга чиқиб, номзодларни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни танлаб олиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тутувчи меритократия тамойилини қўлланилаётганлиги, хусусан, вилоятда ҳам қишлоқ хўжалиги бошқармасида мавжуд вакант лавозимларига танлов эълон қилинганлиги, танловнинг босқичларидан муваффақиятли ўтган мутахассисларгина лавозимларда ишлаш имкониятига эга бўлганлиги тўғрисида маълумотлар берди.

    Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида бугунги кунда эришилаётган ютуқлар ва соҳадаги мавжуд муаммолар, замонавий кадрларга бўлган эҳтиёж, маҳаллий хом ашёларни қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, олий таълим муассасаларининг битирувчиларини амалиёт ўташлари учун яратилган шароитлар, келгусида уларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

    Тадбир ёшларни қизиқтирган савол-жавоблар билан давом этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates