“NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди

    Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувларда “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ Наманган вилоятнинг 6 та ҳудудидаги 762 512 нафар истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олгани аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Рақобат қўмитаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Мазкур мурожаатлар асосида, Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖнинг 2024 йилнинг I-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

    Олиб борилган ўрганишда, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқинди ташиш хизматлари кўрсатилган Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган, Тўрақўрғон, Наманган ва Мингбулоқ туманлари МФЙлардаги истеъмолчи абонентлар-хонадонларига хизмат кўрсатиш сифати бўйича олинган далолатномалар таҳлил қилинди.

    Шунингдек, Наманган вилоятнинг 6 та ҳудудида жойлашган 275 та МФЙда 1.3 млнга яқин аҳоли истиқомат қилса-да, ташкилот томонидан ҳудудда 176 та МФЙдаги 633 598 нафар аҳолини (қамров 50,8%) қамраб олинмаганлиги ҳамда 762 512 нафар истеъмолчига 11 млрд сўм кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланганлиги ҳолатлари аниқланди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖга нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, 762 512 нафар истеъмолчи фойдасига 11 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates