Илон Маск руль ва педалларсиз роботаксини намойиш этди

    Америкалик бизнесмен Илон Маск Калифорниядаги “Биз, робот” тақдимотида ўзининг Tesla компаниясига тегишли иккита янги маҳсулот прототипларини кўрсатди.

    Улар Cybercab роботлаштирилган такси ва Robovan ҳайдовчисиз юк машинаси. Тадбир Маскга тегишли бўлган Х ижтимоий тармоғидаги Tesla саҳифасида намойиш этилди.

    Cybercab руль ва педаллар каби анъанавий автомобилларни қўлда бошқариш воситаларидан маҳрум. Бундай машиналар маълум бир нуқтага мустақил равишда ҳаракатлана олади, улар лифт принципи бўйича ишлайди – “тугмачани босинг ва уни унутинг”, деди Маск. Роботакси нархи камида 30 минг долларни ташкил қилади.

    “Биз йўлларнинг кўринишини ўзгартирмоқчи бўлдик”, деди тадбиркор. – “Келажак келажакка ўхшаб кўриниши керак”.

    Илон Маск, шунингдек, 20 кишини сиғдира оладиган Robovan юк машинасини ҳам тақдим этди. Янги маҳсулотларни нархлари ва қачондан бошлаб сотувга қўйилиши аниқ эмас, деб хабар беради vesti.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates