Флоридада “Милтон” тўфони қурбонлари сони 14 нафарга етди

    АҚШнинг Флорида штатида юз берган “Милтон” тўфони қурбонлари сони 14 нафарга етди.

    Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб, Washington Post газетаси хабар берди.

    Улардан олти нафари чоршанба куни торнадо оқибатида ҳалок бўлганди. Волуша округи маъмурияти тўрт кишининг ўлими ҳақида хабар берди. Сент-Питерсбергда яна икки киши, Ситрус округида эса шунча одам ҳалок бўлди.

    “Милтон” тўфони чоршанба куни кечқурун Флорида соҳилига етиб келиб, Саффир-Симпсон шкаласи бўйича учинчи тоифага етди. Бунгача штатда бир неча бор торнадо юз бериб, қўшимча вайронагарчиликка олиб келди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates