Ноябрь ойида Новосибирск шаҳрида Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми ўтказилади

    Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Новосибирск мэри Максим Кудрявцев билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудлари билан Новосибирск ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Шаҳар мэри Ўзбекистон билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ўсиб бораётган алоқаларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Новосибирск шаҳри ишбилармонларининг Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишдан, хусусан, қишлоқ хўжалиги саноатида Новосибирск шаҳрида қўшма корхона ташкил этишдан манфаатдор.

    Яқин келажакда Новосибирск ишбилармонлар миссияси ўзбекистонлик ҳамкорлари билан музокаралар олиб бориш, жумладан, яқинда очилган Термиз халқаро савдо маркази ишида иштирок этиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Ўзбекистонга боради.

    Россия томони, шунингдек, Бош консулхонанинг жорий йил ноябрь ойида Новосибирскда шаҳар Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

    Бундан ташқари, Новосибирск мэр Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида Россиянинг мазкур ҳудудида бўлган республика фуқароларининг овоз беришлари ташкил этиш бўйича Бош консулхонага барча зарур ёрдам кўрсатилишини тасдиқлади, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates