Наманган шаҳар ҳокими ташаббуси билан тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

    Саломатлик 1 август 2020 1954

    Наманган шаҳар ҳокими ташаббуси билан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 млрд. 400 млн. сўм эвазига 17 та тез тиббий ёрдам авто транспортлари топширилди.

    Ушбу хизмат транспортлари шаҳардаги мавжуд 15 та оила поликлиникаларига ва 2 таси шаҳар санитария эпидемиологик хизматлари марказига берилди.

    Янги топширилган транспорт воситалари пандемия даврида енгил даражадаги коронавирус билан зарарланган беморларни хонадонларида даволашни ташкил этиш, беморга тез ёрдам кўрсатишда мутахассисларни ўз вақтида етиб боришини таъминлаш, шунингдек, қон таҳлилларини етказиб боришида сифатли хизмат кўрсатади.

    Ушбу тиббий хизмат машиналарини топширилиши натижасида янги 17 та иш ўрни яратилади. Бу эса байрам кунларида шаҳар тиббиёт соҳаси вакиллари учун муносиб туҳфа бўлди.

    Тез тиббий ёрдам машиналарини топшириш тадбирида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов, шаҳар ҳокими ўринбосарлари Рустамжон Исақов, Абдулҳоди Иминов ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Тоҳиржон Бойдедаев иштирок этди.

    Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates