Наманган шаҳрида туристик лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

    Туризм 26 октябр 2020 808

    “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида Наманган шаҳри Давлатобод туманида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимотда вилоят ва шаҳар ҳокимлари Шавкатжон Абдураззоқов, Олимжон Исаев ҳамда вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов иштирок этиб истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди.

    Трансформация лойиҳалари учун Давлатобод туманида 2020 йил охирига қадар 56,9 миллиард сўмлик 18 лойиҳа амалга оширилади. Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси тақдимотида Трансформация лойиҳалари доирасида Давлатобод туманидаги мавжуд 7 меҳмонхонага “E-Mehmon” ахборот тизимини жорий этилгани, бу объектлар оптик толали интернет тармоғига улангани, Wi-Fi ҳудудлари мавжуд бўлиб, у меҳмонхона бино иншоотлари ва унинг 100 метр радиусдаги майдонда интернет ишлашини таъминлаб бера олишини маълум қилинди. E-mehmon тизими чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб-сайт, мобил илова ва мустақил сайёҳларни рўйхатга олиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.

    Сайёҳ ва меҳмонларни рўйхатга олиш жараёни тўла рақамлаштирилади ва шу тариқа бу жараён тариқа давлат органлари иштирокисиз ҳал этилади. Айни пайтда Давлатобод туманида 6 меҳмонхона ва 1 хостел мавжуд. Ўринлар сони - 425 та. Шунингдек, 4 янги меҳмонхона қурилмоқда, 2 меҳмонхона кенгайтирилмоқда.

    Қурилишлар якунига кўра, 1725 нафар сайёҳни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Телекоммуникация инфратузилмаси ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш ва “E-Mehmon” ахборот тизимини жорий этиш учун ижрочилар ҳисобидан 1 845 миллион сўм маблағ сарфланади.

    Ҳозирги кунда вилоятдаги мавжуд 28 меҳмонхона ва хостелларнинг қабул сиғими 1560 тани ташкил этади. Тақдимот сўнгида вилоят ҳокими Намангандаги барча меҳмонхоналарда хизмат кўрсатишни рақамлаштириш бўйича тегишли топшириқларни берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates