Наманган вилоятидаги «Нанай» қишлоғи экотуризм марказига айлантирилади

    Туризм 10 июл 2020 6919

    Наманган вилояти ҳокимининг «Янгиқўрғон туманида туризм ва экотуризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Янгиқўрғон туманидаги «Нанай» қишлоғининг туризм ва экотуризм салоҳиятини янада оширишга, маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликдан чиқариш, турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган ушбу қарор билан ҳудуддаги самарасиз, ўнлаб йиллардан бери фойдаланилмасдан бўш ва қаровсиз турган кўплаб дам олиш масканлари негизида замонавий туризм объектлари ташкил этилади ҳамда «Нанай» қишлоғи экотуризм марказига айлантирилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ–5780-сон Фармонининг 9-банди 4-қисмига асосланиб, самарасиз, бўш ва қаровсиз фойдаланилмаётган активлар Янгиқўрғон тумани ҳокимлигининг балансига қайтарилади ва улар ўрнида замонавий дам олиш жойлари (кемпинг, оромгоҳлар, меҳмон уйлари ва ҳ.к.) ташкил этиш мақсадида салоҳиятли маҳаллий ва хорижий инвесторлар (тадбиркорлик субъектлари) жалб этилади.

    Вилоят ҳокими қарори билан, Янгиқўрғон туманида туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш мақсадида, вилоят ҳокимлиги ҳузурида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган “Янгиқўрғон тумани «Нанай» қишлоғини экотуризм марказига айлантириш, дам олиш масканлари

    бино-иншоотларидан фойдаланиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш Дирекцияси” ташкил этилмоқда.

    Вилоят Туризмни ривожлантириш бошқармасига Янгиқўрғон тумани «Нанай» қишлоғини экотуризм марказига айлантириш борасида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек бир ой муддатда айрим туризм объектларини давлат-хусусий шерикчилик асосида ажратиш бўйича лойиҳа тайёрлаш вазифаси юклатилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates