Наманганда 10 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилади — Шавкат Абдураззоқов

    Мамлакатимизда 21 декабр 2021 22076

    Айни пайтда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши XXVII сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг 2021 йилда ҳудудларда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йил учун устувор вазифалар бўйича Мурожаати тингланмоқда.

    Вилоят раҳбари ўз нутқида маълум қилишича, олий таълим тизимидаги режалар доирасида Наманганда келгусида 10 та олий ўқув юрти ташкил этилади.

    Жумладан:

    - Халқаро рақамли университет (IDU-International digital university) Наманган филиали (Буюк Британиянинг Вулверхемптон университети билан);

    - Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор Университети билан ҳамкорликда "The international university of Namangan" университети;

    - "IMPULS BSR" МЧЖ томонидан Давлат хусусий шерикчилик асосида Нодавлат олий таълим муассасаси;

    - "QAQNUS INDUSTRY" МЧЖ устав капитали асосида давлат улуши бўлмаган "Усмон Носир номидаги Наманган университети";

    - "Янги аср университети" хусусий университет;

    - Қозоғистон билан ҳамкорликда "Outlet vodiy" МЧЖ томонидан Ижтимоий-гуманитар ҳалқаро университет;

    - Ихтисослаштирилган Ибрат мактаби қошида хорижий тиллар университети;

    - Наманган давлат университети қошида Педагогика институти;

    - Наманган Давлат университети қошида Жисмоний маданият институти;

    - Наманган муҳандислик-технология институти негизида "Наманган тўқимачилик саноати технологияси институти" ташкил этилади.