Наманганда банк ходими фуқароларнинг банк картасидан пул ечиб олгани аниқланди

    Хавфсизлик 25 декабр 2022 1147

    Наманган шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг банк картасидан жами 86 миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахслар Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 й.т., банк ходими У.А. ва унинг иш ўрганувчиси (стажёр) О.А. биргаликда амалга оширганликланиқланган.

    Жиноятчилар хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда мижозлар томонидан ишониб топширилган банк карталарини янгилаб бериш вақтида банк карталаридаги пулларни ўзлаштирганликлари маълум бўлди.

    У.А. ва О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    ИИВ Киберхавфсизлик маркази

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates