Наманганда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомаласига чек қўйилди

    Воқеа-ҳодисалар 23 январ 2025 739

    Наманган вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний дори воситаларининг муомаласига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 432,1 млн сўмлик 9 турдаги дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates