Gilead Sciences томонидан ишлаб чиқилган дори воситаси йилига икки марта қўлланилади ва унинг самарадорлиги ҳисобга олинса, одам иммунитет танқислиги вирусига қарши курашда ҳақиқий ютуқдир.
Дори воситасининг асл номи ленакапавир, аммо у Yeztugo савдо номи билан сотилади. Катталар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган клиник синовлар давомида у 99,9 фоиздан ортиқ самарадорликни кўрсатди.
Самарали бўлишига қарамай, мутахассисларни унинг юқори нархи ўйлантиряпти. Ҳар икки ойда бир марта қўлланиладиган шунга ўхшаш дори – каботегравир йилига ўн минглаб долларга тушади ва ҳали кенг тарқалмаган. АҚШда Yeztugoнинг бошланғич нархи йилига 25 мингга етиши кутилмоқда, аслида профилактик фойдаланишда ленакапавирни даволаш курсининг жорий нархи 39 мингдан паст бўлиши керак.
Тадқиқотчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Gileadни ОИВ эпидемиясини енгиш учун нархни сезиларли даражада камайтиришга чақирмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.









