Бу ҳақда дори воситасини ишлаб чиққан Novartis компанияси пресс-релизида маълум қилинди.
Дори Coartem Baby, шунингдек, баъзи мамлакатлар бозорлари учун Riamet Baby деб номланган. Дори самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолашда Африканинг саккиз мамлакати вакиллари ҳам иштирок этди ва тез орада лицензиялаш жараёни якунланиши кутилмоқда. Дори воситаси нотижорат асосда тарқатилади.
Компаниянинг тушунтиришича, шу пайтгача вазни 4,5 килограммдан кам бўлган чақалоқларда безгакни даволаш учун дори воситалари йўқ эди (бу диапазонга кўпчилик янги туғилган чақалоқлар киради), аксинча, улар катта ёки каттароқ болалар учун дори воситалари билан даволанган, бу эса дозани ошириб юбориш ва заҳарланиш хавфини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, чақалоқлар учун безгакка қарши вакциналар ҳали мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, 2023 йилда 260 миллиондан ортиқ одам безгак билан касалланган, деярли 600 минг киши ҳаётдан кўз юмган, бу ҳолатларнинг барчаси Африка мамлакатларида содир бўлган. Ўлганлар орасида 5 ёшгача бўлган болалар улуши тахминан тўртдан уч қисмини ташкил қилади, деб хабар беради tass.ru.








