25 апр 2025
18:27

    Сурхондарёда ҳужжатлари бўлмаган дориларни сотувга қўйган дорихона аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан дорихоналарда сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи “E.O.” МЧЖга раҳбари Ш.А. МЧЖ дорихонасида турли номдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 575,4 млн сўмлик жами 198,2 минг дона, шундан 1 396 дона психотроп, 900 дона кучли таъсир қилувчи ҳамда 3 146 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech