баннер
21 мар 2025
05:39

    Наманганда тақиқланган усулда балиқ овлаган шахслар қўлга тушди

    Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.

    Ўтказилган рейд тадбирларида, Поп ҳудудида ўтказилган рейд тадбирида ҳуқуқбузар И.А. тақиқланган усулда балиқ овлаб, олиб чиқиб кетаётган вақтида бошқарма ва туман инспекторлари томонидан қўлга олинди.

    Ҳолат юзасидан фуқародан тушунтириш хати олиниб, унга нисбатан далолатнома ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, И.А. ҳайвонот дунёсига 225 миллион сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланди.

    Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech