Наманганда юқори даражали шошилинч тиббий хизмат ва даволаш ишлари йўлга қўйилади

    Саломатлик 19 август 2021 1771

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг замон талабларига мос тарзда реконструкция қилинган янги биноси фойдаланишга топширилди.

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали биноси йиллар давомида анча эскириб, замон талабларига жавоб бермай қолган эди. Шу боис, муассаса 2018 йил Инвестиция дастурига киритилиб, марказда катта ҳажмдаги қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди. Қувонарлиси, қарийб 48 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари ниҳоясида филиал қиёфаси ва шароитлари тубдан ўзгарди.

    Жумладан, янги лойиҳа асосида бинонинг ташқи ва ички томони замонавий андозаларга мос тарзда таъмирланди. 350 ўринли даволаш бўлими реконструкция қилинди. Муҳандислик тармоқлари тўлиқ янгиланди. Қўшимча мажлислар зали қурилди.

    Бир сўз билан айтганда, мазкур шифо масканида даволанувчилар ва тиббиёт ходимлари учун ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига таяниб.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates