Наманганда Юридик техникум фойдаланишга топширилди

    600 ўринга мўлжалланган таълим маскани барча қулайликларга эга бўлган жиҳозлар билан таъминланди.

    Сўнгги йилларда мамлакатда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этишга, кадрлар салоҳиятини оширишга ҳамда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Айни вақтда республикамизнинг барча вилоятларида Юридик техникумлар ўрта махсус юридик кадрларни етказиб бермоқда. Бу ўз навбатида, олий юридик кадрлар тайёрлаш соҳасида соғлом рақобатни юзага келтириши билан бирга юртимизда олий юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг ўз вақтида қабул қилинган энг тўғри ечимидир.

    Бугун илм даргоҳини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими, Адлия вазиринг ўринбосари ва бир қатор соҳа вакиллари, нуроний ва ёшлар иштирок этишди.

    600 ўринга мўлжалланган таълим маскани барча қулайликларга эга бўлган жиҳозлар билан таъминланди. Қолаверса, катта ва ёруғ синф хоналари, фаоллар зали, ИТ клуби, “Юридик клиника” маркази, заковат клуби, суд зали, замонавий ошхона, Ахборот ресурс маркази, йигит ва қизлар учун алоҳида ётоқхоналар, спорт зал ва стадион ёшларимизни сифатли таълим-тарбия олишлари учун шароит яратади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates