Техникум директорлигига талабгорлар очиқ танлов асосида танлаб олинади

    “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди .

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

    Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан ўрта бўғин кадрларига бўлган талаб “Касбий таълим” платформаси орқали шакллантирилади.

    2025/2026 ўқув йилидан белгиланган техникумларда халқаро таълим дастурлари жорий қилинади.

    Халқаро таълим дастурлари асосида таълим олган ва имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларга халқаро таълим дастурлари бўйича диплом (сертификат) ҳамда касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

    2025 йил 1 январдан техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

    Касбий таълим тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича масъул орган этиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates