Наманганлик ўқувчи дастурлаш орқали топган даромадидан «Жентра» олди

    Кейинги авлод 16 июн 2021 1288

    Наманган шаҳридаги 2-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 9-синф ўқувчиси Умар Улфориқ Рустамовнинг 10 ёшидан буён компьютер ва ахборот технологияларига қизиқиши баланд.

    Қатъий аҳд ва мақсадга айланган ана шу қизиқиш йўлидаги изланиш-интилишлари натижасида 14 ёшидан дастурлар бўйича ишлаш, веб-сайтлар яратиш билан профессионал даражада шуғулланиб келади. Бу йўналишда ўқув марказларида билим ва салоҳиятини оширган Умар Улфориқ ҳозирга қадар яратган сайтлар сони йигирмадан ортиб кетди. У яратаётган лойиҳалар буюртмачилари, асосан, Россия федерациясида. Қолаверса, айни пайтга қадар Америка Қўшма Штатларидан битта буюртма тушган, Жанубий Кореядан 2 та буюртма юзасидан сайтни такомиллаштириш ва янгидан яратиб беришни самарали бажарган ёш дастурчига йирик лойиҳаларга доир ҳамкорлик таклифлари ҳам бўлиб туради. Хусусан, Россиядаги туристик агентлик буюртмачилари унинг муваффақиятли лойиҳаси учун 6 700 доллар миқдорида ҳақ тўлаган.

    — Ҳар бир сайтни яратиш устида ҳажмига қараб 15 – 20 кундан, йирик лойиҳалар бўйича 2 – 3 ойгача ишлаймиз, — дейди IT лойиҳаларнинг фаол иштирокчиси Умар Улфориқ Рустамов. – Дастурлар, лойиҳалар, сайтларни яратиш ва анимациялар бўйича Adobe xd, Premiere pro каби дастурлардан фойдаланамиз. Дастлабки пайтларда мустақил ўрганган ва сайтларни бир ўзим яратган бўлсам, айни пайтда 6 кишилик жамоа билан бирга ишлаяпмиз. Уларнинг барчаси 7-, 11-синф ўқувчилари, қолаверса, онлайн қизиқувчилар ҳам лойиҳаларимизни яратиш борасида қатнашадилар ва кузатадилар.

    Ўз олдига улкан ният ва мақсадларни қўйиб, истиқбол сари дадил қадам ташлаётган умидли дастурчининг ҳозирги фаолияти эътибор ва эътирофга лойиқ. Фрилансинг бўйича фаолият юритиш баробарида стартап лойиҳалар устида ишлаётган тенгдошингиз ойига 500 – 600 доллар миқдорида даромад топади. Эътиборлиси, у айни пайтгача қилган ўз даромади ҳисобидан оиласи учун «Жентра» автомашинаси ҳам харид қилди.

    У рус, турк, араб, инглиз тилларини мукаммал билади. «Ўзбекистон учун 100 ғоя» ва «Стартап ташаббуслар» танловларида зафар қозонаётган У. Рустамов келажакда ўзининг IT соҳасида бизнес фаолиятини янада ривожлантириб, йирик лойиҳалар, дастурлар бўйича иш олиб боришни режа қилган.

    Ўз мухбиримиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates