«Наманганнинг олмаси, анори бордир…», мобил алоқаси-чи?

    Рақамлаштириш 22 сентябр 2020 1607

    «Наманганнинг олмаси, анори бор…» лигини эштганмизу, аммо мобил алоқа сифати ҳам бормикан?! Бор бўлса, қай даражада? 

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика ҳудудларида алоқа сифати бўйича мониторинг кузатувларини давом эттирмоқда. Эндиги навбат Наманган вилоятига. Демак, бошладик!

    Наманган шаҳри

    102 та маҳалладан иборат ушбу шаҳар аҳолисининг деярли 80 % да PERFECTUM алоқа оператори умуман ишламайди. MOBIUZ эса «Зарбдор», «Курашхона», ва «Маънавият» МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) да сифат даражаси паст. Қолган алоқа компаниялари яхши ишлаб турибди.

    Косонсой тумани

    «Жомий», «Баҳористон», «Боғ», «Боғ кўча», «Бомраҳа», «Булоқбоши», «Гузар», «Ёшлик», «Қорасув» , «Навбаҳор», «Обод», «Ободон» , «Олмазор» ва «Равот» ва яна 12 та маҳаллада MOBIUZ га алоқа яхши чиқмайди. «Баҳористон», «Боғ», «Боғ кўча», «Бомраҳа», «Булоқбоши», «Гулобод» ва «Ёшлик » МФЙларида яшовчи аҳоли учун BEELINE дан фойдаланиш бирмунча ноқулайликлар туғдирмоқда, қолган маҳалларда алоқа қониқарли. UCELL алоқа компанияси эса 30 та маҳаллада яхши ишламайди, қолганларида муаммо кузатилмади. Агар сиз PERFECTUM алоқа оператори мижози бўлсангиз, тумандаги барча маҳаллалар учун сизга «яшил чироқ» деб айта оламиз .

    Мингбулоқ тумани

    PERFECTUM компанияси бу ҳудудда барча мизожларини йўқотиб бўлган, ёки у ерда умуман мижози йўқ. Чунки Мингбулоқ туманида PERFECTUM умуман ишламайди. Бошқалари ишлаб турибди.

    Наманган тумани

    Туман ҳудудида алоқа операторларининг яримидан кўпи алоқа сифатининг сустлиги билан «мақтаниши» мумкин. “Aнжирзор”, «Боғ кўча», «Бўстон», «Қирғизқўрғон» ва «Фаровон» маҳаллаларида UZMOBILE мобил алоқаси умуман мавжуд эмас. PERFECTUM алоқа оператори мижози бўлсангиз, туманга ташрифингиз унчалик ҳам кўнгилдагидек бўлмайди деб қўрқамиз. Чунки деярли барча маҳаллада алоқа йўқ.

    Норин тумани

    Aгар сиз UZMOBILE фойдаланувчиси бўлсангиз «Боёвул», «Бўритепа», «Қизилтов», «Қўшариқ», «Қушчек», «Нурзиё», «Отбозор», «Полвонкўл» ва «Ровот» маҳаллаларига боришингизни тавсия қилмаймиз сабаби алоқа умуман йўқ. 57 та маҳалланинг 37 тасида эса BEELINE га алоқа чиқмайди. Қолган компаниялар ишлаб турибди. Туманда барча алоқа компаниялари ишлаб турибди. Аммо қониқарлисидан, қониқарсизи кўп. Алоқа компаниялари буни инобатга олиб қўйсалар, яхши бўларди.

    Поп тумани

    Ушбу туманда PERFECTUMдан ташқари бошқа компаниялар хизмати ҳарқалай мавжуд. Aммо мақтанарли эмас.

    Тўрақўрғон тумани

    Туманда барча алоқа компаниялари ишлаб турибди . Аммо ҳаммасида алоқа яхши дея олмаймиз.

    Уйчи тумани

    59 та маҳалладан иборат ушбу туманда барча алоқа компаниялари ишлайди аммо қониқарлисидан қониқарсизи кўп, алоқа сифатини яхшилаб қўйишларини сўраб қоламиз.

    Учқўрғон тумани

    Ушбу туманда 64 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларнинг 43 тасида UZMOBILE, 39 тасида MOBIUZ ва BEELINE 44 тасида UCELL алоқага чиқмайди. PERFECTUM эса ҳеч бир маҳаллада мавжуд эмас.

    Чортоқ тумани

    Чортоқликлар PERFECTUM дан ташқари барча алоқа компаниялари билан яхши алоқа ўрнатган.

    Чуст тумани

    Туман аҳолиси алоқа компанияларининг сифатли хизматидан бебаҳра қолишган кўринади. Сабаби ҳеч бир алоқа компанияси яхши ишламайди.

    Янгиқўрғон тумани

    69 та маҳалладан иборат бу улкан туманнинг 13 та сидагина UZMOBILE яхши ишлайди, қолганларида қониқарсиз. MOBIUZ га 13 та маҳаллада алоқа йўқ. PERFECTUM эса деярли барчасида мавжуд эмас. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоятлар бўйича мониторинг кузатувларини давом эттиради.

    Азиза Хўжакелдиева,

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

    ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бош мутахассиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates