НамДПИ талабаси «Абдулла Авлоний» стипендиясининг илк соҳибаси бўлди

    Таълим 17 сентябр 2025 1260

    Наманган давлат педагогика институти талабаси Бегойим Варисова «Абдулла Авлоний» стипендиясининг илк соҳибаси бўлди.

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Наманган давлат педагогика институти талабаси Бегойим Варисова ҳам иштирок этди.

    У ўз фикр ва таклифларини билдирар экан, педагогика йўналиши талабалари учун «Абдулла Авлоний» стипендияси жорий этилгани учун давлат раҳбарига миннатдорлик изҳор қилди.

    Талаба, шунингдек, Наманганда ҳар йили «Китобхонлар форуми»ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур форум ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

    Президент Шавкат Мирзиёев Бегойим Варисованинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, унга муддатидан аввал стипендия берилишини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates