NASА Марсга биринчи вертолёт парвозини режалаштирмоқда

    Миллий аэронавтика ва космик маъмурият (NASА) Марсга Ingenuity вертолётининг биринчи парвозини режалаштирмоқда. Бу уриниш 11 апрель куни амалга оширилиши кўзда тутиляпти.

    “Интерфакс” хабарига кўра, бу Ердан ташқаридаги биринчи парвоз бўлади. Биринчи рейс учирилганидан бир неча соат ўтгач, унинг трансляциясини ижтимоий тармоқлар ва агентликнинг веб-сайтида кўриш мумкин.

    Вертолёт 18-феврал куни Марс юзасида ҳаракатланувчи Perseverance роверида Езеро кратерига етказилган. Ровер парвоз пайтида қўллаб-қувватлайди, суратга олади, атроф-муҳитга оид маълумотларни тўплайди ва вертолётнинг ердаги миссия назоратчилари билан алоқа қилишига имкон берадиган базавий станцияни жойлаштиради.

    Учиш санаси ўзгариши мумкин, чунки муҳандислар парвоздан олдин текшириш ва буюмларни жойлаштириш бўйича иш олиб бормоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates