НАТО Бош котиби учта давлатга санкциялар билан таҳдид қилди

    Бразилия, Хитой ва Ҳиндистон Россия билан савдони тўхтатмаса, иккиламчи санкцияларга дучор бўлиш хавфи бор. НАТО Бош котиби Марк Рютте шундай таҳдид билан чиқди, деб хабар беради Reuters.

    “Мен ушбу уч мамлакатни, айниқса, агар сиз Пекин ёки Деҳлида яшаётган бўлсангиз ёки Бразилия президенти бўлсангиз, бунга эътибор қаратишга чақираман, чунки бу сизга жуда қаттиқ таъсир қилиши мумкин”, деди Рутте.

    НАТО Бош котиби, шунингдек, Европа Украинанинг тинчлик музокараларида энг яхши позицияга эга бўлишини таъминлаш учун зарур маблағ ажратган ҳолда барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини таъкидлади, деб хабар беради lenta.ru.

    Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп агар 50 кун ичида Украина бўйича тинчлик келишувига эришилмаса, Россия ва унинг савдо ҳамкорларига 100 фоизлик божлар жорий этишга ваъда берган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates