Навоий: фуқаро рухсатномасиз қуриган дарахтни кесгани учун қарийб 9 млн. сўм жарима тўлади

    Навоийда бир туп қуриган тол дарахтини рухсатномасиз кесиб ташланган фуқаро жаримага тортилди.

    Бу ҳақда Навоий вилояти Экология бошқармас хабар берди.

    Қайд этилишича, Хатирчи тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туман ҳудудида яшовчи фуқаро У.Х томонидан туманнинг "Алишер Навоий" МФЙ ҳудудида бир туп қуриган тол дарахтини рухсатномасиз кесиб ташлангани аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, 8 млн 500 минг сўм миқдорда жарима белгиланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates