Навоий шаҳри ҳудудида тарқалган чангсимон тутунга “Навоийазот”нинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — “O‘zkimyosanoat” АЖ

    Жорий йилнинг 13–19 ва 21 июль кунлари Навоий шаҳри ҳудудини чангсимон тутун қоплади. Аҳоли орасида бу ҳолат “Навоийазот” АЖ фаолияти билан боғлиқ, деган фикрлар кенг муҳокама қилинди.

    Ушбу вазият юзасидан “O‘zkimyosanoat” АЖ расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, корхона томонидан атмосферани ифлослантирувчи чиқиндилар миқдорининг меъёридан ошмаслигини назорат қилиш мақсадида 3-, 23- ва 25-цехларга 3 дона автоматик газоанализатор, жамиятга қарашли санаторий-профилакторий ҳамда бошқарма ҳудудига 2 дона стационар назорат пости ўрнатилган.

    Бу ишлар учун “Навоийазот” АЖ маблағлари ҳисобидан 6 миллиард 186 миллион сўм сарфланган. Шунингдек, атмосферага ташланадиган моддаларни тутиб қолиш мақсадида 3-цех донадорлаш минорасига 1 дона, 23-цех минорасига эса 4 дона скруббер ўрнатилган.

    Корхона ҳудуди ва атрофини назорат қилиш учун 500 тадан ортиқ замонавий кузатув камералари ўрнатилган. Ер сатҳидан 120 метр баландликдаги, 10–15 км масофани қамраб олувчи камера тасвирларида атмосферани ифлослантирган чангсимон тутун “Навоийазот” ҳудудидан тарқалмагани яққол кўринади.

    Маълум бўлишича, тутун ғарбий йўналишдан кўтарилиб, шамол таъсирида “Навоийазот” АЖ устидан ва атрофидан ўтиб, бутун шаҳарга тарқалган.

    Навоий вилояти экология бошқармаси 19 июль куни ҳаво ҳолати юзасидан берган маълумотда корхона санитар лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда таҳлил ўтказилгани қайд этилган. Аслида эса корхона вакиллари бундай ўрганишдан хабардор этилмаган.

    Шу билан бирга, таҳлил натижаларида атмосферада аммиак миқдори 1,4 баробар, водород сулфиди эса 16,8 баробар меъёрдан юқори экани билдирилган. Бироқ аммиак ҳам, водород сулфиди ҳам рангсиз, кўзга кўринмайдиган газ моддалар бўлиб, аҳоли томонидан кўрилган чангсимон тутун билан боғланиши мумкин эмас.

    19 июль куни соат 7:30–8:00 оралиғида “Навоийазот” мутахассислари томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, ҳавода аммиак аниқланмаган. Шунингдек, тиомочевина цехи 2024 йил февралидан бери фаолият юритмаётгани боис, водород сулфидининг тарқалиши ҳақидаги маълумот ҳам асоссиздир.

    Углерод икки оксиди кўмирнинг чала ёниши натижасида ҳосил бўлади. Аммо “Навоийазот”да маҳсулот ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланилмайди.

    Қайд этиш жоизки, корхона экологик хавфсизликни устувор вазифа сифатида белгилаган ва атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни камайтиришга қаратилган аниқ ва муддатли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

    Шунинг учун “Навоийазот” АЖ мазкур чангсимон тутун ҳолатига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди ва оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакилларидан нотўғри ва асоссиз маълумотлар тарқатмасликни сўрайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates